Метро бекати ва санъат саройига «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилади
27 апрел 2018, 18:37 1720 кўрилди

alt

Президент ташаббуси билан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўча Шомаҳмудовлар номи билан қайта номланади. «Истиқлол» санъат саройига ҳам аввалги номи — «Халқлар дўстлиги» қайтарилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев пайшанба куни ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Бундан ташқари метро бекатига ҳам «Халқлар дўстлиги» номи берилади.

Аввалроқ Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани асраб олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали “Истиқлол” санъат саройи майдонига кўчирилиши хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама