Машина бошқарувини йўқотган ҳайдовчи сабаб ҳалокат содир бўлди

июн 30 / 2018

Картинки по запросу авто ҳалокат ағдарилган

 

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида 29 июнь куни Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи Х.Х. “Нексия” русумли  автомашинасини “Тошкент-Хоразм” йўлининг 412-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Натижада йўловчилар, 61 ёшли Ш.Ш. ва 59 ёшли Д.С. исмли аёллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчилардан бири бўлган Ш.Ш. вафот этган.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *