Марказий банкнинг 200 ва 500 сўмлик тангалар чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқулланди
17 март 2018, 17:31 2560 кўрилди

alt

17 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Сенат ахборот хизмати.

Унда Кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистон Марказий банкининг қиймати 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз) ва 500 (беш юз) сўмлик тангалар чиқариш тўғрисидаги таклифи, уларнинг намуналари ва дизайни кўриб чиқилди ва маъқулланди. 

Мажлисда 29 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сенатнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларини кўриб чиқадилар. Шунингдек, Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама