"Малика"да юз берган пичоқбозлик сабаблари аниқланди
10 июл 2018, 12:03 3217 кўрилди

alt

8 июль куни, соат тахминан 17.30 да Шайхонтоҳур тумани “Малика” савдо мажмуаси ҳудудида сотувчи, 1988 йилда туғилган Н.А ҳамда харидор 1989 йилда таваллуд топган А.Ш ўртасида келишмовчилик юзага келади. Натижада муқаддам судланган А.Ш. сотувчининг кўкрак қисмига тан жароҳати етказади ва ўзининг “Нексия” русумидаги автомашинасида воқеа жойидан қочиб кетади. Жароҳат олган сотувчига Юнусобод туманидаги 7-шаҳар клиник шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тезкор-суриштирув ишлари натижасида гумонланувчининг шахси ва бошқарувида бўлган автомобил давлат рақами аниқланди. Ҳозирда гумондор қўлга олинган. Айбланувчининг сўзларига кўра, ўзаро жанжал сотувчи ва унинг опаси ўртасида келиб чиққан. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама