Мактабларда ота-оналардан пул йиғиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича петиция эълон қилинди
27 апрел 2018, 14:37 4139 кўрилди

alt

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда www.meningfikrim.uz портали ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг 20 апрелидан ишга тушга тушган порталда ўтган вақт давомида бир қатор долзарб муаммолар бўйича петиция эълон қилинмоқда.

Улардан бири “Мактабларда ўқувчилардан, уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш ҳолатларига барҳам бериш ва бунга йўл қўйган шахсларга жавобгарлик белгилаш лозим” мавзусида бўлиб, унда “келажакда болаларнинг тоза виждон ва соғлом фикр эгалари ва ақл-идрокли бўлиб вояга етишлари учун умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини пул йиғиш каби иллатдан холи қилиш” фикри илгари сурилган.
 
Айни вақтда мазкур онлайн-петиция 175 та овоз тўплади. Овоз бериш жараёни 90 кун давом этади.
 
Мурожаат Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилиши учун камида 10 мингта овоз, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши кўриб чиқиши учун эса — камида 5000 овоз, туман ва шаҳар кенгашлари учун — камида 1000 та овоз тўпланиши зарур.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама