Мактабларда эркак ўқитувчилар камайганининг сабаби айтилди

июл 18 / 2018

alt

Ҳозирги кунда республикамиздаги мактабларда эркак ўқитувчилар 30 фоизни, Тошкент шаҳрида эса 10 фоизни ташкил қилади. 17 июль куни Шавкат Мирзиёев ўтказган умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ушбу рақамлар келтирилди. 

Маълум қилинишича, бугунги кунда республикада 9,7 минг мактабда жами 5,2 миллион ўқувчи таълим олмоқда. Бу аҳолининг 16 фоизини ташкил этади, ўқув-тарберадиган яхлит бир тизимга айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар қониқарсиз бўлган.

Йиғилишда мактабларни молиялаштиришга иккинчи даражали масала сифатида қаралиб, ушбу тизимга бюджет маблағлари «қолдиқ» усулида ажратиб келинганлиги, айниқса халқ таълими тизими ходимлари йиллар давомида ўз фаолиятига хос бўлмаган бошқа ишларга мунтазам жалб қилиниб, том маънода «текин хизматкор» га айланиб қолганлиги кескин танқид қилинди. Бу каби ҳолатлар мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайишига ҳам сабаб бўлган. 

Шунингдек, ўқитувчилар ўз устида ишлаб, болаларни фанларга қизиқишини ошириш ўрнига, мактабнинг кам-кўстини ёпиш учун ўқувчилар ота-оналаридан пул йиғиш, тинимсиз текширишга келаётган турли комиссияларни «тинчитиш» билан овора бўлиб қолганлиги, мактабларда давомат тушиб кетиши, ўқувчиларнинг кўча-кўйда қаровсиз ҳолда юриши, ҳаттоки безориларга ва турли зарарли оқимларга қўшилиши ҳолатларига олиб келганлиги танқидий муҳокама қилиниб, таъсирчан чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқлар берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *