"Ласетти" остида қолган қизнинг аҳволи бўйича маълумот берилди

окт 10 / 2018

 

– Жаҳон тиллари университети 4-босқич талабаси бош мия лат ейиши жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига ётқизилган. Ҳозирда ҳушсиз, бироқ аҳволи барқарор

– Ҳайдовчи — Вестминистр университетининг 4-босқич талабаси, танишига тегишли автомобилни ишонч қоғози орқали бошқараётган бўлган

– Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган

alt

8 октябр куни Тошкентда "Ласетти" ҳайдовчиси машинани пиёдани устига ҳайдагани ҳақида хабар бергандик. Ҳодиса тахминан соат 13:10 да Чилонзор туманида жойлашган Goodzone савдо маркази автотураргоҳи ёнида содир бўлган. "Замон" информацион дастурида мазкур ЙТҲ бўйича батафсил маълумот берилди.

"Ласетти" Вестминистр университетининг 4-босқич талабаси бошқарувида бўлган. Автомобиль танишига тегишли бўлиб, унга ишонч қоғози орқали бошқариш учун берилган. Жабрланувчи қиз — Жаҳон тиллари университети 1-инглиз филологияси 4-босқич талабаси.

ЙТҲ оқибатида қиз бош мия лат ейиши жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига ётқизилган. Ҳозирда ҳушсиз, бироқ аҳволи барқарор эканлиги айтилмоқда.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *