Коллеж ва лицейларда ўтказилган саралаш тест синовлари натижалари эълон қилинди
21 август 2017, 10:56 1098 кўрилди

alt

Давлат тест маркази 15 август куни ўтказилган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига саралаш тест синовларининг натижаларини ҳисоблаш ишлари якунига етганини маълум қилади.

Саралаш тест синови натижалари 20 август куни қабул комиссияларининг эълонлар тахталарида жойлаштирилган.

Шунингдек, тест синови натижаларини мобиль телефони орқали билиб олиш тизими ҳам йўлга қўйилган. Бунинг учун мобиль телефонлари орқали жавоблар варақангиз рақамини 5100 рақамига СМС кўринишида жўнатинг ва тўплаган умумий балларингизни, ўқувчиликка тавсия этилганингиз ёки тавсия этилмаганлигинигизни билиб олинг.

Натижаларни Давлат тест марказининг расмий веб сайти орқали билиш хизмати ҳам йўлга қўйилди. Бунинг учун Тест натижалари бўлимига кириб “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўтказилган саралаш тест синовлари натижалари” саҳифасининг тегишли катакчасига абитуриент ўзига тегишли жавоблар варақаси рақамини киритиши лозим.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама