Китобда 206 хонадон селдан жиддий зарар кўрди
15 мая 2018, 15:10 2738 кўрилди

alt

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 13 майдан 14 майга ўтар кечаси кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари юзага келиб, тумандаги Жиллисув, Боғибаланд, Анорзор, Макрид, Аёқчи маҳаллалари аҳолисига жиддий зиён етказди.

"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, Жиллисув маҳалласидаги 112 хонадон селдан зарар кўриб, шундан 7 хонадон уйлари яшаш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган. Боғибаланд маҳалласидаги 15 хонадон, Анорзор маҳалласидаги 3 хонадон селдан талофат кўрган. Макрит қишлоғида 36, Аёқчи қишлоғида эса 40 та хонадон жиддий зарар кўрган.

Тошқин қишлоқларни боғловчи 12 та кўприкни ювиб кетган. Автомобиль йўлларига ҳам жиддий зиён етганлиги учун транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Булардан ташқари, аҳолига тегишли айрим транспорт воситалари ҳам ном-нишонсиз йўқолиб қолгани айтилмоқда. 
Сел оқими аҳоли хонадонлари парваришланаётган 120дан чорва молларини оқизиб кетган.
Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълмот йўқ.

Маҳаллаларда селдан зарар кўрган хонадонлар оилалари вақтинча бошқа жойларга кўчирилиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилган.

Табиий офат оқибатларини бартарф этишга Қашқадарё вилоятининг ҳудудий FVDT хизматларидан 81 киши, 5 та техника жалб қилинган.

 

 

Шархлар
Реклама