Киберҳужумга учраган давлат органлари сайтлари фаолияти тўлиқ тикланди

ноя 21 / 2017

alt

20 ноябрь куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

Вазирлик маълумотларига кўра, жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зиёд ресурслар зарарланган.

UZINFOCOM Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказлари ҳамкорлигида ҳужум манбасини аниқлаш ҳамда кейинчалик бу турдаги ҳужумлардан ҳимояланиш мақсадида, зарарланган ресурсларнинг заҳира нусхаларини яратиш юзасидан ишлар амалга оширилди.

Айни пайтда мазкур ҳужум оқибатлари тўлиқ бартараф этилган, ҳозирда зарарланган ахборот ресурслари тўлақонли режимда ишламоқда. Шунингдек, ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш учун ушбу кибер ҳужумларнинг уюштирилиши сабаблари ҳамда усуллари яқиндан тадқиқ қилинмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *