Каттақўрғонда аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган милиция ходими ишдан бўшатилди

июл 05 / 2018

alt

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гумонланувчи аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган ва буни видеога туширган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига асосланиб, “Daryo” хабар берган.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати 4 июль куни “Озодлик” радиоси сайти томонидан тарқатилган “Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аёллар қип-яланғоч қилиб таҳқирланди” номли видеохабарга муносабат билдирди.

Сайт бу воқеа 3 июнь куни Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида бўлгани, аёлни ечинишга мажбурлаган шахс эса ИИБ Жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров эканини ёзади.

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан хизмат текширувини бошлаган бўлиб, ноқонуний хатти-ҳаракат қилган ходимлар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади ҳамда натижаси юзасидан ОАВларига хабар берилади.

Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, воқеа тергов бўлимида ёки айнан терговчи томонидан содир этилмагани аниқ. Хусусан, вилоятда Санъат Умаров исмли терговчи йўқ, видеода акс этган бино ҳам тергов бўлимининг биноси эмас, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *