Ислом Каримовнинг ўғли «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни судга берди. Авиакомпания изоҳи

окт 11 / 2018

 

– Пётр Каримов илгари МАКда юқори лавозимлардан бирида ишлаган, ишдан бўшагач, унга тегишли маоши тўланмаган

– Авиакомпания у ўз ихтиёри билан ишдан бўшагани, унга иш ҳақини олиб кетиши ҳақида хабарнома жўнатилганини маълум қилди

Аввалроқ хорижий нашрларда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов Москванинг Твер судига мурожаат қилиб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан ўзига тегишли пул маблағларини ундириб бериш юзасидан даъво киритгани хақида хабар тарқатилганди.

Унда Пётр илгари миллий авиакомпанияда юқори лавозимлардан бирида ишлагани, ишдан бўшагач, компания унга тегишли маошни тўламагани айтилади. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ушбу ҳолатни изоҳлади, деб ёзади Sputnik. МАК матбуот котиби Зумрад Шожалилованинг сўзларига кўра, Пётр Каримов ишдан бўшаганидан кейин унга ҳисоб-китоб қилиб, ҳужжатларини олиб кетиши ҳақида хабарнома юборилган.

«Каримов ўз ихтиёри билан Меҳнат кодексига мувофиқ, ариза асосида ишдан бўшаган. Биз буйруқларни кўтариб, ушбу факт тасдиғини топдик», — дея таъкидлаган Шожалилова.

Маълумотларга кўра, Пётр Каримов 1969 йили Ислом Каримовнинг Наталя Кучми билан никоҳидан туғилган. Айни пайтда Москва вилоятида яшайди. 2004 йилдан 2017 йил апрелигача «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Москва филиалида компания бош вакили ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *