Имконияти чекланган хотин-қизлар маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияномасига кўра ўқитилади

июл 21 / 2018

alt

 

UZ24' манбасининг хабар қилишича, пойтахтимизда фаолият юритаётган “Bazis Medic” нодавлат таълим муассасаси таркибида Эстетик тиббиёт ва косметология мактабида уй бекалари, вақтинчалик ишсиз бўлган пойтахтимиз хотин-қизлари учун семинар ташкил этилди. Бунда улар шундай ўқув маркази борлиги, унда ўргатиладиган йўналишлар, косметологияга қизиқиши бўлган аёлларни ўқитиш юзасидан маълумотларга эга бўлди.

Хотин-қизларни ўқитишга оид курслар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги “ фармони ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

Ушбу соҳага қизиққан хотин-қизлар қисқа муддатда косметология (йўналишлари бўйича) сирларини ўрганиши мумкин. Уларнинг келгусида ишлаши учун иш ўрни ҳам тавсия этилади. Иш жараёнида ҳақ-ҳуқуқлари “Гўзаллик ҳокимияти” республика косметологлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассоциацияси томонидан амалга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *