ИИВ тест синовларидан четлаштирилган абитуриентлар бўйича маълумот берди

авг 03 / 2018

alt

«Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми асосида ҳар битта абитурентга тартиб-қоидалар ҳақидаги «Эслатма» берилишига қарамасдан, абитурентлар томонидан уларга риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Тест синовларига киришдан олдин хавфсизликни таъминлаш, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш чораларини кўриш мақсадида, Давлат тест маркази ва ички ишлар ходимлари томонидан ҳар бир кираётган абитурентлар металлодетектор ёрдамида кўрикдан ўтказилмоқда.

Натижада тест синовлари жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент, шундан 179 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун, 76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Кейинги тест синовларида қатнашиш учун ташриф буюраётган абитурентлардан белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз, дейилади вазирлик ахборотида.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *