ИИВ ППХ бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз иш жойида жонсиз ҳолда топилди

авг 06 / 2018

alt

ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз иш жойида жонсиз ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб "Халқ сўзи" хабар берди.

Хабарга кўра, 4 август куни соат 21:10 атрофида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамовнинг мурдаси Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Подполковник Дилшод Бахтиярович Акрамов шу йилнинг июль ойи бошида бош бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *