ИИВ огоҳликка чақиради: Тошкентда эски буюмлар "харидор"и аёлни ўз уйида ўлдириб кетган
09 июл 2018, 15:30 1126 кўрилди

alt

8 июль куни  Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган фуқаро В.У. исмли аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 7 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи Ф.Ҳ. ўлдиргани маълум бўлди. В.У.нинг уйига уйига эски буюмларни сотиб олиш учун келган Ф.Ҳ. унинг нафақа пули олганлигини билиб, ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида аёлнинг бошига болға билан уриб, қасддан ўлдирганлиги аниқланди. Ҳозирда жиззахлик Ф.Ҳ. қўлга олинган.

– Ҳурматли фуқаролар, нотаниш одамларга хонадонингиз эшигини очманг! Агар улар турли ташкилотдан келганлиги хусусида сўз очиб, уйингизга кириш истагини билдирса, шахсини тасдиқловчи махсус гувоҳномаларини кўрсатишини талаб қилинг! Огоҳ бўлинг! – дейилади вазирлик хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама