ИИББ: Кекса кишига тан жароҳати етказган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

сен 14 / 2018

alt

Жорий йилнинг 12 сентабрь куни тахминан соат 10.30 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида “Газел” русумли автомобил ҳайдовчиси 60 ёшли Бахтиёр Т. исмли фуқаро ҳамда 27 ёшли Шохруҳ Э. исмли “Матиз” ҳайдовчиси муштлашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Ҳайдовчиларнинг бир-бирига йўл бермаганлиги ушбу жанжалга сабаб бўлган. Натижада ҳайдовчилар бир-бирларига тан жароҳатлари етказиб, иккала ҳайдовчи ҳам тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолишган.

Яқин атрофда бўлган ички ишлар ходими жанжаллашаётган кишиларни бас қилишга ва келишмовчиликни қонун доирасида ҳал қилишга ундаган. Бироқ “Матиз” ҳайдовчиси ички ишлар ходимининг ундовига қулоқ солмади. Бундан ташқари, у “Газел” ҳайдовчисига ташланишни давом этиб, метал анжом билан унинг автомашинаси ойналарини синдирган.

Ушбу далил бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ қошидаги тергов бўлими томонидан Шохруҳ Э.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми (“Безорилик”) асосида жиноий иш қўзғатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *