ИИБ ходими лотереядан ютиб олган 10 млн сўмни меҳрибонлик уйига совға қилди

сен 25 / 2018

 

– Шуҳрат Бобониёзов — Сергели тумани ички ишлар бошқармаси подполковниги

–  У ютуқда чиққан маблағга Юнусобод туманидаги 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига керакли буюмлар харид қилди

alt

Сергели туман ички ишлар бошқармаси подполковниги Шуҳрат Бобониёзов лотереядан 10 миллион сўм ютиб олди ва уни болалар уйи тарбияланувчиларига ҳадя қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

alt

“Шуҳрат Бобониёзов лотерея чиптасини сотиб олаётганида пул ютиб олса, барча пулларни меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға қилишини айтган эди. Лотереядан 10 миллион сўм ютиб олганида ташаббусини қўллаб-қувватлашни раҳбариятдан сўради”, дейилади хабарда.

Подполковникнинг лотереядан ҳеч нарса ютиб олмаган сафдошлари ҳам у билан биргаликда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ёрдам беришга аҳд қилди. Улар Юнусобод туманидаги 23-сонли меҳрибонлик уйи директорига қўнғироқ қилиб, болаларга нима кераклигини сўради.

alt

У ерда тарбияланаётган болалар сўраган барча нарса: ўйинчоқлар, спорт буюмлари, канселярия буюмлари, кийим, ширинлик ва мевалар харид қилинди.

23 сентябрь, якшанба куни Сергели туман ИИБ ходимлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совғаларни топширди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *