И.Савицкий музейидаги энг асосий экспонатлардан бири жиддий шикастланди

июл 20 / 2018

alt

 

И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида ёнғин ўчириш тизимининг нотўғри ишлаб кетиши оқибатида музейнинг энг машҳур экспонатларидан бири – Александр Шевченконинг “Челак кўтарган аёл” номли картинаси жиддий шикастланган.

Музей расмий сайтида хабар қилинишича, 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси 2-экспозиция блокининг 3-қаватида ўт ўчириш тизимининг сув сепадиган мосламаларидан бири (спринклер) ўз ўзидан ишлаб кетиши оқибатида А.Шевченконинг “Баба с вёдрами” картинаси майда сув заррачаларидан зарар кўрган. Санъат асарининг айрим жойлари холстдан ажралиб, шикастланган. Музей мутахассислари уни қайта тиклашнинг иложи борлигини айтишмоқда. Айни вақтда музей маъмурияти ушбу санъат асарини қайта тиклаш учун юқори малакалари мутахассисларни жалб қилиш учун музокаралар олиб боришмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *