Huawei компанияси — Ўзбекистонда электрон мусиқа фестивалининг бош ҳомийси

авг 16 / 2018
alt
 
Шу ҳафтанинг охирида ёзнинг энг кутилган воқеаси — "Dance Music Fest" электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Уни нафақат "Firebeatz" нидерланд дуэти, "Sensation" йирик фестивали доимий DJ Mr.Whate ва Украина-Россия Электрон мусиқаси олимпини забт этган украиналик "Maruv" гуруҳи каби энг машҳур юлдузлар иштироки, балки мухлислар учун тайёрланган ғаройиб дастур билан кутилган деб аташ мумкин.
 
"Dance Music Fest" фестивали асос солиниши биланоқ ҳақиқий шов-шувга айланган. Бош ҳомий — Huawei компанияси ҳомийлиги ёрдамида ташкилотчилар ҳам техник, ҳам бадиий томондан тадбирнинг юқори даражада ўтказилишини таъминлашади. 
 
Қисқа вақт ичида "Dance Music Fest" мамлакатнинг энг яхши фестивалларидан бирига айлана олган. У катта аудиторияни йиға олади ва ажойиб кечаларни ташкил қилади ҳамда иштирокчиларга Ўзбекистон замонавий мусиқаси ривожланишининг гувоҳи бўлиш имконини яратади.
 
"Dance Music Fest"нинг кучли томонларидан бири — саҳнага чиқувчи артистлар таркибининг танланишидадир. 2017 йилда DJ пульти ортида турк миллатига мансуб машҳур голландиялик DJ Бурак Йетер ва россиялик Swanky Tunes DJлар гуруҳи туришганди.
 
Фестивалга 3 минг нафарга яқин киши келган.
 
17-18 август куни “Туркистон” саройи ёзги майдонида электрон жанглар ва мафтун қилувчи ритмларнинг ҳақиқий байрами бўлиши кутилмоқда.
 
Фестивалнинг яна бир ҳомийси — Adrenaline Rush, abad.uz интернет дўкони ва ахборот ҳамкори — Grand радиостанцияси.
 
Фестиваль “Ёшлар наркотикларга қарши” шиори остида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилади.
 
(Реклама ҳуқуқи асосида)
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *