ХТВ 1 сентябрдан ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақини 10-24 фоизга оширишни таклиф этди
14 июн 2018, 16:32 3236 кўрилди
Ÿ¾‘…¾¶µµ ¸·¾±‘€°¶µ½¸µ
 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
 
Унда Педагог ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали таълим муассасаларига юқори малакали кадрларни, шу жумладан, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг битирувчиларини фаол жалб этиш, жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини янада ошириш ҳамда уларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш мақсадида бир неча таклифлар киритилган:
 
таълим муассасаси ва халқ таълими бошқарув органларида 5 йилдан ортиқ фаолият олиб бораётган, ўз касбий маҳоратини намоён қилаётган, таълим сифатига муносиб ҳисса қўшаётган педагоглар учун арзон уй-жойлар қурилиши дастури доирасида уй-жой сотиб олишлари учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
 
2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
 
а) умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари 24 фоизга, бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари эса 10 фоизга оширилади;
 
б) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган, ўқувчилари ҳудудий, республика ва халқаро миқёсдаги турли фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 20 баробаригача миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тартиби жорий этилади;
 
в) умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг педагогик юкламаси бекор қилинади, улардан ортиқча ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш амалиёти қатъиян таъқиқланади;
 
г) умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан олий ва биринчи малака тоифасини олиш учун топшириладиган тест синовлари учун тўланадиган тўлов миқдорини икки баробарга камайтирилади;
 
д) умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларини шаффофлик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида сарфлаш имконини берувчи янги тартиб ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама