Хотин-қизлар қўмитаси раиси каттақўрғонлик таҳқирланган аёлнинг уйига келди
08 июл 2018, 21:07 1009 кўрилди

alt

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Каттақўрғонда ИИБ ходими томонидан таҳқирланган аёл хонадонига келди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Танзила Норбоевага вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳамротош Шодиева ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлик қилишди.

Улар жабрдийда аёл, унинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Юз берган ҳолат тафсилотларини бевосита ўзидан тинглади.

alt

Каттақўрғонлик аёл хонадонида қаров ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган, дейилади хабарда.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Реклама