Хотин-қизлар қўмитаси "Халқаро қизлар куни" муносабати билан II-Республика қизлар фестивалини ўтказмоқда

окт 11 / 2018

– Фестиваль якунлари бўйича ўз фаолиятида юксак марраларга эришган қизлар тақдирланади

– Халқаро қизлар кунига 2012 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблясида асос солинган

alt

Хотин-қизлар қўмитаси бутун дунёда нишонланадиган “Халқаро қизлар куни” муносабати билан II-Республика фестивалини ўтказмоқда, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.

“Фестивални ўтказишдан асосий мақсад қизларнинг билим олишига, китоб ўқишига бўлган қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, шу билан бирга уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, бугунги ислоҳотларга фаол муносабатларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлашдан иборат. 

Фестиваль доирасида иқтидорли қизларнинг турли соҳалардаги ижод намуналари кўргазмаси, ноёб ва инновацион ғоялар намойиши, қизлар мушоираси, чемпион ва юксак муваффақиятларга эришган қизлар билан учрашувлар, миллий либослар намойиши, ёш рассом қизлар кўргазмаси, қизлар миллий веломарафони ташкил этилади”, дейилади хабарда. 

Фестиваль якунлари бўйича ўз фаолиятида юксак марраларга эришган қизлар тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро қизлар кунига 2012 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблясида асос солинган. Ушбу кун қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига бутун дунёнинг эътиборини қаратиш мақсадида ҳар йили 11 октябрда нишонланади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *