Хорижлик фуқароларнинг электрон виза учун тўлов миқдори белгиланди
12 июл 2018, 11:51 655 кўрилди

alt

Хорижлик фуқароларнинг Ўзбекистонга кириши учун электрон виза расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун консуллик йиғими миқдори белгиланган. 

Ҳозирги вақтда республикамизга хорижий фуқароларнинг кириши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини оптималлаштиришга, миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига кириш туризмини трансформация қилиш, маданий-тарихий меросни, табиий бойликлар ва анъаналарни, шунингдек, республиканинг туризм имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА ахборот берди.

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш жараёни хорижий фуқароларнинг республикага кириши тартибини янада соддалаштириш, электрон кириш визасини расмийлаштириш ва бериш бўйича интерактив хизматларни такомиллаштиришни талаб этмоқда. Шунингдек, бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига визасиз қисқа муддатли, 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга визасиз киришини соддалаштиришга зарурат ошди.

Айни ишларни тартибга солишда Президентимизнинг жорий йил 4 июлдаги “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастур-uламал бўлиб хизмат қилади.

Қарорга кўра, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга кириши учун электрон виза расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун консуллик йиғими миқдори 20 АҚШ доллари этиб белгиланди. Тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларини молиялаштиришга йўналтириш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Шархлар
Реклама