Хорижда ишлашга отланаётганлардан транспорт воситаларининг техник хавфсизлигига эътибор қаратиш сўралади
24 янвuary 2018, 10:36 610 кўрилди

 alt

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда ишлаш истагида бўлганларни чет элга кетиш учун фойдаланилаётган транспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва бошқа жиҳатларга жиддий эътибор қаратишга чақиради. 

«Чет элга ишга кетиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳар қандай саволингизга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: (0-371) 200-33-55; (0-371) 202-33-66», дейилади вазирлик хабарида.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама