Ғофур Раҳимов қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташланди
12 июл 2018, 17:42 3192 кўрилди

Картинки по запросу ғофур рахимов фото

 

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ишбилармон, Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлади. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда

Ғофур Раҳимов шу йилнинг 16 июнь куни қидирувдаги шахслар рўйхатида қайд этилганди.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтининг янгиланган маълумотига кўра, 1951 йилнинг 22 июлида таваллуд топган Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи, 1967 йил 24 июнда туғилган Лола Раҳимова қидирувдаги шахслар рўйхатидан топилмади. 

Унга “вақтинчалик” префиксидан қутилиш имконини берадиган AIBA президенти сайловлари жорий йилнинг ноябрь ойида Москвада ўтказилиши кутилмоқда. 

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Шархлар
Реклама