Ходимлари Тошкент пропискасига қўйилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони ортди

июн 05 / 2018

alt

Ўрмон хўжалиги қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин. Бу ҳукуматнинг 2018 йил 2 июндаги қарори билан белгиланди.

Ҳужжат билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 65 та ташкилот мавжуд эди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *