Халқаро қизлар куни муносабати билан Тошкентда веломарафон ўтказилди

окт 11 / 2018

– “Миллий” стадион атрофида бўлиб ўтган веломарафонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этди

– Тошкент шаҳрининг 505 та маҳаллаларида истиқомат қилувчи 200 дан ортиқ спортсевар қизлар фаоллик кўрсатишди

– Веломарафонда 3 нафар ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди

alt

“11 октябрь – Халқаро қизлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва Велосипед спорти федерацияси билан ҳамкорликда “Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида веломарафон бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

alt

“Миллий” стадион атрофида бўлиб ўтган веломарафонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

Мусобақада Тошкент шаҳрининг 505 та маҳаллаларида истиқомат қилувчи 200 дан ортиқ спортсевар қизлар фаоллик кўрсатишди.

Веломарафонда 3 нафар ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *