Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларга ишга таклиф этади

июн 28 / 2018

Халқ таълими вазирлиги тизимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларга таклиф этади. Бу ҳақда Халқ таълими матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Маълумотлар hr@xtv.uz электрон почтасига юборилиши керак.

Номзодлар хатда қуйидаги маълумотларни кўрсатадилар:

1. Исми шарифи;
2. Яшаш манзили;
3. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail, телеграм);
4. Сиз тизимдаги қайси бўғинни ривожлантира оламан деб ўйлайсиз? (вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоят бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари, таълим муассасаси раҳбарлари лавозимига);
5. Шу лавозимга нега айнан Сиз муносибсиз (100 тагача сўз)?
Хатга, албатта, CV ёки шахсий маълумотнома ҳамда 3х4 хажмдаги расм илова қилиниши керак.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг