Халқ таълими вазирлиги энг муҳим вазирликка айлантирилади

июн 21 / 2018

alt

Ўзбекистонда таълим тизими инфраструктураси замон талабларига мувофиқ тубдан ўзгартирилади, таъбир жоиз бўлса, бутунлай янгиланади. Шу мақсадда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар – Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилади. Мазкур вазирлик – энг муҳим вазирликка айлантирилади. Тузилмага ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади, деб ёзади ЎзА.

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланган. 

Халқ таълими тизимига малакали мутахассислар жалб этилади. Шу мақсадга қаратилган Президент қарори қабул қилинади. 

Тизимга ажратилаётган маблағларнинг тўғридан-тўғри, манзилли етиб бориши йўлга қўйилади. Тизимга тааллуқли маблағлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тақсимланади. Соҳада мақсадсиз маблағ сарфлаш бартараф этилади.

Таълим тизимини, хусусан, Халқ таълими вазирлигини ҳар томонлама қўллаб қўллаб-қувватлаш барча раҳбарларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *