ЎзМТРКнинг телевизион фильми халқаро мукофотга сазовор бўлди (видео)

сен 19 / 2017

alt

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Чорак аср шижоати. Сурхондарё» фильми нуфузли «ТЭФИ-ҳамкорлик 2017» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» сайти хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, 14-17 сентябр кунлари Минск шаҳрида (Беларус Республикаси) «Ҳужжатли экран» мавзуидаги «ТЭФИ-ҳамкорлик» еттинчи Халқаро телевизион фестивали бўлиб ўтди. 

Фестивалда МДҲ республикалари, Грузия, Арманистон ва Болтиқбўйи давлатларининг телерадиокинокомпаниялар, студиялар, продюсерлик марказлари ва уюшмалар вакиллари қатнашди.

Мазкур фестивалда иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадиоканали ижодкорлари томонидан суратга олинган «Чорак аср шиддати. Самарқанд» ва «Чорак аср шиддати. Сурхондарё» фильмлари тақдим этилган эди.

Фестивалда 12 та давлатдан жами 40 та телевизион фильм иштирок этиб, улардан 22 таси танловнинг финал босқичига чиқди. 

Тадбир доирасида шунингдек, «Ҳужжатли кино - давр кўзгуси» йўналишидаги гуруҳ муҳокамаси ҳамда «Телетомошабинни қай тарзда қизиқтира олиш мумкин?», «Телетомошабин замонавий теледокументалистикадан нимани кутади?», «Тарих экранда: афсона ва ҳақиқат ўртасида», «Ғоя. Инсонлар. Жараён» мавзуларида маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Мехмон
    21 сентябр 2017, 09:53

    Албатта телевизион фильмлар совриндор бўлиши мумкин, лекин бадиий фильмлар яна 100 йиллардан кейин ижобий натижаларга эришиши мумкин,Сабаби хозир фаолият юритиб турган сценарийчи, режиссиёр ва актёрлар авлоди хаммаси буткул нафақага чиқиб, хам ақлий хам жисмоний мехнат фаолияти билан шуғуллана олмайдилар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *