Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила кузатилди

апр 17 / 2018

alt

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 16 апрел куни Тошкент вақти билан соат 17:18да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди.

Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 196 км узоқликда жануби-ғарбий йўналишда Жиззах вилояти ҳудудида қайт этилган. Магнитудаси 3,5ни ташкил этди.

Ер ости силкинишлари кучи Самарқандда — 2 балл, Жиззахда — 3 баллни ташкил этди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида силкинишлар қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *