Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер ости силкинишлари кузатилди
31 март 2018, 10:04 2555 кўрилди

alt

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 23:45да Ўзбекистонда ер ости силкинишлари кузатилди. 

Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 465 км узоқликда жанубий йўналишда Афғонистон ҳудудида жойлашган. Магнитудаси 5,2 баллга тенг.

Ер ости силкинишлари кучи Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарёда — 2 балл, Сурхондарё вилоятида — 2-3 баллни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Вазирлик хабарига кўра, талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама