Ўзбекистонликлар ўтирган микроавтобус Сариағаш-Чимкент трассасида ЙТҲга учради

июн 25 / 2018

alt

Қозоғистонда Сариағаш-Чимкент трассасида «Мазда» автомобили ва «Sang Yong Istana» микроавтобус тўқнашиб кетди, деб хабар қилади "Отырар".

Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобусда 10 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари —  Ўзбекистон фуқаролари. ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, «Мазда» микроавтобус томон “учиб келган” ва натижада тўқнашув рўй берган.

Автоҳалокатда жабрланганларнинг ҳаммаси Чимкентдаги шифохонага етказилган, улардан уч нафари ҳозирда жонлаштириш бўлимида қолмоқда.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ҳозирча ушбу воқеа юзасидан расмий ахборот бермади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *