Ўзбекистонлик «хакер»лар банкоматни 15 дақиқада «бузиб», халқаро танловда учинчи бўлишди

мая 24 / 2018

alt

15-16 май кунлари Москва халқаро савдо марказида VIII амалий хавфсизлик масалалари бўйича «Positive Hack Days» халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази хабар беради.

«Positive Technologies» компанияси томонидан ташкиллаштирилган ушбу анжуманда киберҳимоя бўйича етук мутахассислар ва хакерлик оламининг элитаси, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат тузилмалари ҳамда йирик бизнес вакиллари ва ёш олимлар қатнашди.

Амалий хавфсизлик масалалари бўйича «Positive Hack Days» саккизинчи халқаро форумининг кун тартибидаги иқтисодиётни рақамлаштиришда давлат ва назоратчиларнинг роли; молиявий технологияларнинг рақамлаштирилиши; ўта муҳим ахборот инфратузилмасининг хавфсизлиги ҳамда ахборот хавфсизлиги хатарларини камайтириш ва назорат қилиш бўйича чоралар, жисмоний хавфсизликни таъминлашнинг услублари ва воситалари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари банкоматни бузиш ва қурилмадан пулларни ечиб олиш вазифаси қўйилган «Leave ATM Alone» номли индивидуал танловида иштирок этишиб, 15 дақиқада вазифани уддалай олдилар. Турли мамлакат вакиллари қатнашган танлов натижаларига кўра, марказ мутахассислари учинчи ўринни қўлга киритишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *