Ўзбекистондаги мактаблар кейинги йилдан Давлат хизматлари агентлиги орқали ўқувчи қабул қилади

сен 20 / 2018

- 2019/20 йилги ўқув йилида

- Ягона дарча маркази орқали амалга оширилади

- Мақсад, коррупция белгиларини йўқотиш

alt

2019/20 йилги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган мактабларга қабул қилиш Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча маркази орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Халқ сўзи маълум қилди.

Вазирликнинг қайд қилишича, бу ҳолат талаб юқори бўлган мактабларда болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда коррупция белгиларини йўқотиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Бу орқали ноқонуний ҳаракатларни амалга ошираётган раҳбарлар ва уларнинг воситачиларининг шахсий манфаатлари йўлидаги ҳаракатларига чек қўйилиш кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *