Ўзбекистонда яна ерости силкинишлари қайд этилди

янв 31 / 2018

alt

31 январь куни соат 12:06 да Ўзбекистонда зилзила кузатилди. 

Европа-Ўртаер денгизи сейсмомаркази маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғлари ҳудудида (Тошкентдан 532 км узоқликда) 189 км чуқурликда жойлашган, магнитудаси 6,1 баллга тенг бўлган.

Қозоғистон сейсмомаркази зилзила кучини 6,9 баллдан юқори деб қайд этди.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, Тошкентда ерости силкинишлари кучи 3-4 баллни, Фарғонада – 3,5 баллни, Қашқадарё – 4 баллни, Бойсунда – 4 баллни ташкил этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    31 янвuary 2018, 16:30

    Андижонда хам зилзила бўлди. тахминан 3-3,5 бал атрофида 1 минут қимирлаб турди. Кўп қаватли уйларда жуда билинди.

  • Абуасил
    31 янвuary 2018, 14:52

    Зилзила худонинг қаҳри ҳам дейишади, худди қаерда адолатсизлик бўлса, шу ерда қурғоқчилик келади, дейишганидек.
    Саудия арабистонида умуман ер қимирламайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *