Ўзбекистонда оилавий меҳмонхоналар ташкил этилади

авг 09 / 2018

alt

Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг " Huquqiy axborot" Телеграм канали.

Қарорга мувофиқ оилавий меҳмон уйи – мазкур меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уй-жойдир. Бунда мазкур жой ҳар бир яшовчи шахсга 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган тураржой майдонига эга бўлиши лозим.

Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш учун тегишли турар жойга эга бўлган шахс Оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва унинг ягона реестрига кириш учун ариза бериши керак.

Мазкур реестр Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан юритилади.

Қўмита ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда натижалар юзасидан далолатномани расмийлаштиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *