Ўзбекистонда март ойида 12 кун дам олиш куни бўлади
27 феврал 2018, 12:31 4593 кўрилди

 

Ўзбекистонда Наврўз байрами арафасида 5 кун, март ойи давомида эса жами 12 кун дам олиш куни бўлади. 

Маълумки, 2017 йил 28 декабрда Президентнинг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармони қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 18 март — тақвим бўйича дам олиш куни, 19 март — 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март — қўшимча дам олиш куни, 21 март — байрам муносабати билан дам олиш куни, 22 март — 24 мартдан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади. Шунга кўра, Наврўз байрамида 18, 19, 20, 21, 22 март кунлари дам олинади.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  14 март 2018, 21:02
Ajoyib! bunaqasi hali bomagandi. Rahmat kattakon! Omadini bersin!
Реклама