Ўзбекистонда кечаси зилзила сезилди

сен 14 / 2018
alt
14 сентябр куни кечки 02 : 31да ўзбекистонликлар ер қимирлашини сезишди. Зилзила маркази Афғонистон ҳудудида жойлашган эди, дея хабар беради ФВВнинг республика сейсмопрогнозлаштириш мониторингнинг маркази. 
"Зилзила Афғонистонда келиб чиқди. Зилзила маркази координатлари : шимолий кенгликнинг 37, 27 даражаси, шарқий узоқликнинг 70, 75 даражаси. Зизила магнитудаси М=5, 1. Зилзила чуқурлиги h=100 ВМ. Тошкентдан жанубий йўналишда 463 КМ масофада бўлган", дейилади хабарда. Ер ости силкинишларнинг  кучи Фарғонада ( эпицентрдан 358 КМ узоқликда) 2 баллни ташкил этди, Гулистонда ( 396 КМ узоқликда ) – 2 балл, Термизда ( 307 КМ ) – 2 балл.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *