Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3 %ни ташкил этди

окт 05 / 2018

 

– Ўтган йилда бу кўрсаткич 5,2 фоизга тенг бўлган

– Энг кўп ишсизлик даражаси Фарғона (10,0 фоиз), Андижон (9,9 фоиз), Сурхондарё (9,9 фоиз)да, энг ками Тошкент (7,8 фоиз) шаҳрида 

alt

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан маълум қилинишича, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич расмий манбаларга кўра, 5,2 фоизни ташкил қилган.

Энг кўп ишсизлик даражаси Фарғона (10,0 фоиз), Андижон (9,9 фоиз), Сурхондарё (9,9 фоиз) вилоятларида, энг ками Тошкент (7,8 фоиз) шаҳрида қайд этилди. Меҳнат ресурслари сони 18,8 млн кишини ташкил этди, бу 2018 йилнинг 1- чорагига нисбатан 0,1 фоизга ёки 20 минг кишига ошганини билдиради. Иқтисодий фаол аҳоли сони 14,6 млн кишига етди (0,4 фоизга камайган), иқтисодий нофаол аҳоли эса — 4.2 млн кишидан иборат (1,9 фоизга ортган). 30 ёшгача ёшлар ишсизлик даражаси 15,9 фоизни, аёллар ўртасида — 13,4 фоизни ташкил этган. 

2018 йил январь-июнь ойларида меҳнат органларига ишга жойлашиш бўйича 345,1 минг киши мурожаат қилган, улардан – 119,8 минг нафари ишга жойлаштирилган, 213,6 минг нафари жамоат ишларига жалб қилинган, 8,5 минг нафари касбий қайта ўқитишга йўналтирилган бўлса, 6065 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *