Ўзбекистонда илк бор Рамазон ҳайити муносабати билан амнистия эълон қилинди

июн 13 / 2018

alt

12 июнь куни Шавкат Мирзиёев "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Ахборот 24" дастурида хабар қилинди. 

Ҳужжатга мувофиқ, илк маротаба Рамазон ҳайити муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан 226 нафар фуқаро афв этилди. Уларнинг 102 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 71 нафари жазони ўташдан мудддатидан илгари шартли озод қилинади, 39 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. 

Бошқача қилиб айтганда, 212 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. 

Афв этилганларнинг 40 нафарини — 60 ёшдан ошган шахслар, 39 нафарини — чет давлатлар фуқаролари, 37 нафарини — аёллар, 51 нафарини —тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *