Ўзбекистонда ичимлик суви нархини табиий газдан ҳам қиммат қилиш бўйича петиция эълон қилинди

авг 02 / 2018

alt

"Менинг фикрим" порталида "Ичимлик сувини асраш ҳақида" мурожаат эълон қилинди. Унда ичимлик суви нархини табиий газдан ҳам қимматроқ қилиб қўйиш таклиф этилди.

"Охирги кўрсатгичларга қараб ҳисобласак, ичимлик суви учун энг арзон нарх 1 м3 = 345 сўм бўлса, шу нархни бир неча баробаргача, 1 м3 учун 2000 сўмгача ёки унданда қимматроқ қилсак, балки аҳолимиз ичимлик сувини увол қилишмасмиди" дейилади мурожаат матнида.

Шунингдек, бу таклиф энг самарали йўллардан бири экани, бу орқали “Сувсоз”да ишлайдиган ходимларнинг маоши оширилгач, улар ҳам сифатли хизмат кўрсатиши, улардаги трактор ва хизмат машиналари, асбоб ускуналари янгиланиши мумкинлиги қайд этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *