Ўзбекистонда ер силкинишлари сезилди

авг 07 / 2018

alt

Бугун, 7 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:17да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмомаркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 269 км узоқликда Қирғизистоннинг ғарбий ҳудудларида 60 км чуқурликда жойлашган. Магнитудаси 4,7 ни ташкил этди.

ФВВ хабар қилишича, зилзила кучи Тошкент шаҳрида – 2 балл, Андижонда – 4 балл, Наманганда – 4 балл, Фарғонада – 3 балл, Гулистонда – 2 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *