Ўзбекистонда "Автомобилсиз кун" ойлик акцияси ўтказилади

мая 24 / 2018

alt

Энди ҳар ҳафтанинг жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ўтказилади, деб хабар қилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Унинг доирасида йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади. Бу Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорида кўзда тутилди.

Автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси мунтазам асосда республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилади.

Пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларида ўрнатилган видеорегистраторларидан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизими жорий этилади, бунда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, қарор билан жами 74 та, шу жумладан 31 та йўл-патруль хизмати стационар постлари, 43 та  патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар)нинг фаолияти тугатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *