Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилади
20 феврал 2018, 16:44 1945 кўрилди

alt

Ўзбекистондаги 4 та сайёҳлик шаҳарларида автомобилларни қисқа муддатли ижарага олиш хизмати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилади.

Rent-Car деб номланган мазкур хизмат тури аввал Тошкент, Бухоро Самарқанд, Хоразмда синов тариқасида ишга туширилади.

Автомобиллар ижараси муайян муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ҳайдовчисиз автомобилни беришни кўзда тутади. Ижарани расмийлаштириш учун чет эл фуқароларидан паспорт ва халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.

UZ24 хабар ва янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Абуасил
  20 феврал 2018, 17:20
Хайрли ишга қўл уришибди. Сайёҳларга, шунингдек юртдошларимизга қанчалик енгиллик, шарт-шароит яратиб берсак, ёмон бўлмайди. Юртдошларимиз учун ижара ҳақи ҳамёнбоп бўладиган бўлса, нур устига аъло нур бўларди.
Реклама