Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади

ноя 20 / 2017

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетаси хабар берди. 

Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 фоизга оширилади.

Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    19 декабр 2017, 15:04

    Халибери узбекистонимзга боролмасэканман

  • Мехмон
    23 ноябр 2017, 09:49

    Бозордаги нарх наволар ошиб булди энди декабрга ойигача яна кимматлашади чунки нарх навони текширадиган одам йук 400 минг сум ойлик олинса камуналдан ортмайдику

  • Мехмон
    21 ноябр 2017, 08:20

    Халкни бир йил йукотганини ким коплайди пулни тагида коладиган булдик

  • Мехмон
    21 ноябр 2017, 05:39

    Бу нима дегани 1,15 фоиз , ахир нархлар кундан кунга ошиб бораяптику , яъни мени пенсиям 600 000 булса энди 606 минг буладими ? Ахир бу устимиздан кулиш эмасми ?

  • Мехмон
    20 ноябр 2017, 19:59

    Нихоят орзикиб кутилган фармон чикибдида. Бозордаги нарх-навони хисоблаганда 1,30 лар оширса хам буларди. Ха майли борига шукур

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *