Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири риштонлик Дима Қаюмнинг уйига бориб, унинг онасидан хабар олди (+фото)

июн 11 / 2018

alt

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов риштонлик Дима Қаюмнинг уйига бориб, унинг онасидан хабар олди. Бу ҳақда Дима Қаюм ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирди

«Алишер Шодмонов шахсан ўзлари уйимизга ташриф буюриб, онам учун қўлларидан келган барча ёрдамни аямасликларини айтиб, отам ҳаққиларига дуо қилиб, онамнинг дуоларини олиб кетди. Катта раҳмат, умрингиз узоқ бўлсин!», — деб ёзади Дима Қаюм.

Маълум бўлишича, унинг онаси қизилўнгач саратони билан хасталанган.

alt

Вазир йўл-йўлакай Дима Қаюм очган ўша машҳур кутубхонада ҳам бўлган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *