Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этмоқда

мая 21 / 2018

alt

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ЖССТнинг юқори органи ҳисобланади. Ассамблеянинг ҳар йилги сессияси, одатда, Женевада май ойида бўлиб ўтади.  

Анъанага мувофиқ, жорий йилги 71-сессия ҳам Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 21 май куни тадбир расман очилди. Унда ЖССТга аъзо 194 та давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари  қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.

Ҳар йили Сессия давомида иштирокчилар ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларининг саломатликка салбий таъсири ва унга қарши курашиш бўйича йўл харитаси, дори-дармон ва вакцина таъминоти, ноинфекцион касалликлар профилактикаси, аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича глобал стратегия масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси 26 майга қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *