"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Дубайга қўшимча қатновларни бошлайди
31 янвuary 2018, 17:37 664 кўрилди

alt


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК йўловчиларнинг Дубайга (БАА) қатновлар бўйича юқори талабларини инобатга олиб 19-февралдан 23-мартгача Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновларни киритади. Бу ҳақда миллий авиакомпания сайти хабар қилади.

Ушбу йўналишдаги қўшимча қатновлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Boeing 757 лайнерларида бажарилади.

Ҳозирги вақтда Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта — чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама